20 сентябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Тошкент шаҳрида кечаси ҳаво ҳарорати +18…+20 даража, кундузи +29…+31 даража бўлади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳарорат +27…+32 даражагача кўтарилади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво +35 даражагача исийди. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳарорат +32 даражагача етади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат +37 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса ҳаво +32 даражагача исийди.
Тоғли ҳудудларда кундузи +22…+27 даража бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ҳарорат +10…+20 даражани ташкил этади.


