— ДилобарКаттабекова Сирдарё вилояти ҳокиминингтуризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйичаўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Гулистон давлат университетида масъул лавозимда фаолият юритган.
— АжиниязКайпназаров Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг масъул ходими эди.
— РустамжонЭгамбердиев Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Хўжаобод тумани ҳокимининг ўринбосари эди.
— ХондамирАхунбабаев Наманган вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникация масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача «Наманган эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат муассасаси директори эди.
— Азизбек Абдусаломов Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Мингбулоқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари эди.
— Рустам Қобилов Самарқанд вилояти ҳокимининг расмий делегацияларнинг ташрифи масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари эди.
— Жўрабек Суюнов Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у вилоят туризм бошқармаси бошлиғи эди.


