Термизнинг кум ва чанг бўронларига чидамлилигини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури (UNEP) ва Экология қўмитаси ҳамкорлигида Термиз шаҳрининг кум-чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига чидамлилигини оширишга бағишланган маслаҳат йиғилиши бўлиб ўтди.

Япония томонидан молиялаштирилаётган ва 2026 йил апрелидан 2027 йил мартигача мўлжалланган ушбу лойиҳага Финляндия Метеорология институти, «Green University» ва маҳаллий ҳокимликлар ҳамкор сифатида жалб этилган.

Тадбирда Термиз шаҳридаги ҳаво сифати нафақат табиий омиллар (чанг бўронлари), балки транспорт, иситиш тизими ва саноат каби антропоген манбалар таъсирида ҳам ёмонлашаётгани таъкидланди. Лойиҳа доирасида атмосферадаги PM10 ва PM2.5 заррачалари миқдори сунъий йўлдош ва ер усти кузатувлари орқали комплекс баҳоланади. Шунингдек, «светофор» тамойилига асосланган барвақт огоҳлантириш тизими прототипи, чангни камайтириш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутувчи табиий ечимлар ҳамда SDS мониторинги бўйича миллий режа ишлаб чиқилади. Термизда қўлланиладиган бу тажриба келгусида мамлакатнинг бошқа заиф ҳудудларида ҳам жорий этилиши режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент кўчаларида кунига 1,5 миллионта транспорт воситаси ҳаракатланмоқда

Тошкент кўчаларида бир кунда 1,5 миллионта транспорт воситаси ҳаракатланмоқда. Давлат раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида тирбандлик муаммосини фақат йўлларни кенгайтириш,...

Больше похожих статей