Биринчи қаватдаги уйларда турар жой мақомини ўзгартирмасдан тадбиркорлик қилишга рухсат берилиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватидаги хонадонлардан турар жой мақомини нотурар жойга ўтказмасдан савдо ва хизмат кўрсатишда фойдаланиш таклиф этилди.

Ушбу ташаббусга кўра, хонадонларда кичик дўкон, сартарошхона, гўзаллик салони, тикувчилик ательеси ҳамда пойабзал ва маиший техника таъмирлаш устахоналарини очишга рухсат берилиши кутилмоқда. Жараённи соддалаштириш мақсадида амалдаги кўплаб келишувлар ўрнига хабардор қилиш тартибига ўтиш кўзда тутилган бўлиб, мутасаддиларга бир ой муддатда рухсат бериладиган хизмат турлари рўйхатини ва хавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш топширилди.

Йиғилишда янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш учун бўш турган бинолар ҳамда ер майдонларини аниқлаш, кўп қаватли уйлар атрофида болалар ва спорт майдончалари, яшил ҳудудлар ҳамда ёритиш тизимларини барпо этиш вазифаси қўйилди. Бундан ташқари, туман ва маҳаллаларнинг гавжум кўчаларида мастер-режалар асосида тадбиркорлик лойиҳаларини жойлаштириш, тарихий шаҳарлар ва туристик маҳаллаларда эса кўчаларни “эски шаҳар” услубида ободонлаштириб, меҳмон уйлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари сонини кўпайтириш белгиланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент кўчаларида кунига 1,5 миллионта транспорт воситаси ҳаракатланмоқда

Тошкент кўчаларида бир кунда 1,5 миллионта транспорт воситаси ҳаракатланмоқда. Давлат раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида тирбандлик муаммосини фақат йўлларни кенгайтириш,...

Больше похожих статей