- Advertisement -
2026 йил 15 сентябрдан Ўзбекистон Марказий банкининг расмий валюта курсларини шакллантириш ва эълон қилиш амалиёти такомиллаштирилади.
Эндиликда расмий курсни ҳисоблашда нафақат валюта биржасидаги, балки банклараро биржадан ташқари бозорда тузилган битимлар ҳам инобатга олинади.
Расмий алмашув курси биржа ва биржадан ташқари бозордаги битимларнинг ўртача тортилган курси асосида шакллантирилади.
Шунингдек, дам олиш кунлари, жумладан, шанба ва якшанба учун охирги иш кунида расман эълон қилинган валюта курси амал қилади.


