Марказий Осиё давлатлари минтақанинг ядросиз мақомига содиқлигини тасдиқлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Марказий Осиёнинг беш давлати ташқи ишлар идоралари раҳбарлари минтақада ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги шартномага содиқлигини тасдиқлади. Қўшма баёнот ҳужжат имзоланганининг 20 йиллиги муносабати билан қабул қилинди.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги шартнома 2006 йил 8 сентябрда Семипалатинск шаҳрида имзоланган.

Баёнотда вазирлар шартноманинг минтақавий ва халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш, ядро қуролини тарқатмаслик режими ва ядро қуролсизланиши жараёнидаги аҳамиятини таъкидладилар.

Марказий Осиё давлатлари ядро қуролсизланиши соҳасида сезиларли тараққиёт кузатилмаётганидан ҳамда ядро арсеналларини модернизация қилиш тенденциясидан хавотир билдирди. Улар ядро қуролига эга давлатларни қуролсизланиш масалалари бўйича музокараларни давом эттиришга ва қурол-яроғни назорат қилишнинг янги механизмларини ишлаб чиқишга чақирди.

Баёнот иштирокчилари Ядровий синовларни ҳар томонлама тақиқлаш тўғрисидаги шартноманинг тезроқ кучга киришини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, ядровий синовлар ўтказишга қарши халқаро меъёрни сақлаб қолишга чақирди.

Вазирлар Халқаро атом энергияси агентлиги фаолиятини ва атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишни қўллаб-қувватлашини ҳам тасдиқлади.

Ҳужжатда Марказий Осиё Шимолий яримшарда тўлиқ жойлашган ва ядро қуролига эга икки давлат билан чегарадош бўлган биринчи ҳамда ягона ядро қуролидан холи ҳудуд экани қайд этилган.

Минтақа давлатлари бошқа ядросиз зоналар билан ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди. Шунингдек, янги ядросиз зоналар, жумладан, Яқин Шарқда шундай ҳудуд барпо этилишини қўллаб-қувватлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Фарғонада икки аёлни фоҳишалик билан шуғулланиш учун Москвага юбормоқчи бўлган эркак ушланди

Фарғонада 27 ёшли эркак икки аёлни фоҳишалик билан шуғулланиш учун Москвага юбормоқчи бўлган вақтда ушланди. Бу ҳақда ДХХ маълум...

Больше похожих статей