Парижда Халқаро космик саммити ўтказилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

9–10 сентябрь кунлари Париж шаҳрида Халқаро космик саммити бўлиб ўтади. Унда космос соҳасидаги долзарб масалалар, глобал чақириқлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.

Франция Европа космик сиёсатида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Мамлакат суверен космик инфратузилмага, жумладан, Гвиана космос марказига эга. Францияда Европа космик саноати айланмасининг қарийб ярмини жамлаган саноат салоҳияти ҳам шаклланган.

Саммит Франция ва Германия ҳамраислигида ўтказилади. Унда космик фаолиятнинг иқтисодий, хавфсизлик, илмий, экологик ва ҳуқуқий жиҳатлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Тадбир кун тартибидан космос хавфсизлигини таъминлаш, халқаро шерикликни ривожлантириш ва космик муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ўрин олган. Шунингдек, космик хизматларнинг рақобатбардошлиги ва саноатнинг узоқ муддатли барқарорлигига эътибор қаратилади.

Саммитда космосни масъулиятли ва глобал бошқариш, халқаро космик ҳуқуқни такомиллаштириш ҳамда космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш масалалари ҳам кўриб чиқилади. 1967 йилда қабул қилинган Космос тўғрисидаги шартнома халқаро космик ҳуқуқнинг асосий пойдевори сифатида қайд этилган.

Тадбирда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва парламентлар вакиллари, олимлар, ҳарбийлар, астронавтлар, хусусий сектор ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этади. Париждаги Гран-Пале саройида 2 мингдан ортиқ иштирокчи ва 100 га яқин хорижий делегация қатнашиши кутилмоқда.

Саммит космос соҳасидаги турли йўналишлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва халқаро ташаббусларни мувофиқлаштиришга қаратилган.

Ўзбекистон ҳам космик соҳадаги халқаро ҳамкорлик иштирокчиси сифатида саммитда ўз вакиллари билан қатнашади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади

Белградда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Президенти Александр Вучич ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий,...

Больше похожих статей