Яна савдо мажмуасида ёнғин: Сурхондарёда кийим-кечак дўконлари ёниб кетди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида савдо қаторлари ҳудудида навбатдаги ёнғин содир бўлди. Бу сафар ёнғин оқибатида иккита кийим-кечак дўкони ёниб кетди.

3 сентябрь куни соат 07:38 да «112» хизматига Ангор туманидаги «Янгитурмуш» маҳалласи Ат-Термизий кўчасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Ҳодиса жойига учта ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан етиб борган. Ёнғин соат 07:48 да локализация қилинган ва 08:15 да тўлиқ бартараф этилган.

Фавқулодда вазиятлар бўлими маълумотига кўра, қарийб 35 квадрат метр савдо майдони ёнган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Вилоятда бозорлар ва савдо мажмуаларида ёнғинларнинг тез-тез содир бўлаётгани ташвишли тенденцияга айланмоқда. Бу ҳолат ёнғин хавфсизлиги ва электр тармоқларидаги муаммоларга ишора қилмоқда.

Айни пайтда мутахассислар ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқламоқда. Етказилган зарар миқдори ҳам ҳисобланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Эҳтиёжманд оилаларни баҳолаш тизими ўзгартирилади

Эҳтиёжманд аҳолини «Ижтимоий реестр»га киритиш тартиби қайта кўриб чиқилади. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига бу тизимни йил якунига қадар такомиллаштириш...

Больше похожих статей