Тошкентда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси ёд этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,970участниковПодписаться
- Advertisement -

2 сентябрь куни пойтахтда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев, давлат органлари вакиллари, зиёлилар ҳамда жамоатчилик иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, унинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Ислом Каримов Ўзбекистонни тарихнинг ниҳоятда мураккаб ва масъулиятли даврида бошқарди. Унинг номи давлат мустақиллигига эришиш, миллий давлатчиликни тиклаш ва мамлакатнинг мустақил тараққиёт йўлига чиқиши билан чамбарчас боғлиқ.

Мустақиллик халққа ўз шаъни ва қадр-қимматини, муқаддас дини, она тили ва унутилаёзган миллий қадриятларини қайта англаш имконини берди. Бу жараён халқнинг ўзлигини англаши ва аждодлар шон-шуҳратига муносиб эканини дунёга намоён этишида муҳим аҳамият касб этди.

Мустақиллик пойдеворини яратиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш ҳамда халқ фаровонлигига хизмат қилишга ҳисса қўшган инсонлар хотирасини асраш муҳим маънавий қадрият ҳисобланади.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Биринчи Президент хотирасини абадийлаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Тошкентда Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди. Самарқандга ташрифлар чоғида унинг мақбарасини зиёрат қилиш эзгу анъанага айланди.

Маросимда Қуръон суралари тиловат қилиниб, дуолар ўқилди. Ислом Каримовнинг мамлакат олдидаги хизматлари қайд этилди.

Шунингдек, Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда Тошкент жамоатчилиги томонидан ҳайкал пойига гуллар қўйилди.

Хотира тадбирлари Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сурхондарёда поезд «Gentra» автомобилини уриб кетди

28 август куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманида йўловчи поезди ва «Gentra» автомобили иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Поезд темир...

Больше похожих статей