- Advertisement -
Сурхондарёда «Тўпаланг» сув омбори сувидан фойдаланган ҳолда аҳолини сифатли ва узлуксиз ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган 287 миллион долларлик “Тўпаланг мега лойиҳаси” босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида бугунги кунга қадар 320 километр сув тармоғи тортилиб, 10 та сув сақлаш ҳовузи ҳамда босимни сўндириш иншооти фойдаланишга топширилди. Натижада Термиз шаҳри ва қатор туманларда юз минглаб аҳолининг ичимлик суви таъминоти сезиларли даражада яхшиланди.


