Ҳудудлар иқтисодиёти: прогноздан стратегик бошқарувга

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,960участниковПодписаться
- Advertisement -

2030-йилга бориб ҳудудлардаги иқтисодий ўсиш натижалари бугунги тенденциялар билангина эмас, балки қайси ўсиш драйверларини ишга тушириш, мавжуд хавф-хатарларни бартараф этиш ҳамда натижага йўналтирилган ҳудудий иқтисодий сиёсатни шакллантириш билан белгиланади.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) “Ақл марказлари” билан ҳамкорликда ҳудудлардаги иқтисодий ўсишни баҳолаш ва прогнозлаштиришнинг ягона методологик ёндашувини шакллантирмоқда.

Ёндашув 2030-йилгача учта сценарийни моделлаштиришга асосланади:

Инерцион сценарий: мавжуд тенденциялар сақланса, иқтисодиёт қандай ўсади?

Мақсадли сценарий: қанча қўшимча инвестициялар, янги қувватлар ва таркибий ислоҳотлар ҳисобига мақсадли кўрсаткичларга етиш мумкин?

Пассив сценарий: ички ва ташқи бозорларда иқтисодий хавфлар юзага чиқса, ҳудуд қанча ўсишни йўқотиши мумкин?

Бундай ёндашув прогнозни оддий рақамдан мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун қарор қабул қилиш ва рискларни бошқариш инструментига айлантиради.

МҲТИ томонидан ташкил этилган семинар-тренингда “Ақл марказлари” экспертлари ушбу методологияни амалий ҳисоб-китоблар асосида кўриб чиқиб, уни ҳудудлар кесимида янада такомиллаштириш бўйича ёндашувларни муҳокама қилди.

Мақсад ҳар бир ҳудуд учун ўсишнинг аниқ драйверларини аниқлаш, ресурс ва инвестицияларни устувор йўналишларга сафарбар қилиш ҳамда иқтисодий сиёсат натижасини ўлчаш имконини берадиган ягона аналитик тизимни яратишдир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 28 август куни иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади

Бугун Ўзбекистонда асосан қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Ўзгидромет маълумотларига кўра, мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Тошкентда кечаси ҳарорат...

Больше похожих статей