Ўзбекистонда 27 август куни иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,960участниковПодписаться
- Advertisement -

27 август, пайшанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Шарқий йўналишда 7–12 м/с тезликда шамол эсади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Тошкентда кечаси ҳарорат 17–19°, кундузи эса 35–37° даража бўлади.

Самарқанд, Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 16–21°, кундузи 32–37° даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ҳарорат 18–23°, кундузи 33–38° даражагача кўтарилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузи 33–38° даража иссиқ бўлади.

Энг кучли иссиқ Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилади — кундузи ҳарорат 35–40° даражагача етади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кундузи ҳаво 32–37° даражагача исийди, кечаси эса 16–21° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво нисбатан салқин бўлади: кечаси 12–17°, кундузи 25–30° даража. Ёғингарчилик кутилмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги муҳим натижалар ва долзарб вазифалар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтида Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишнинг устувор йўналишларига бағишланган семинар...

Больше похожих статей