Ўзбекистонда 27 август куни иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,960участниковПодписаться
- Advertisement -

27 август, пайшанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Шарқий йўналишда 7–12 м/с тезликда шамол эсади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Тошкентда кечаси ҳарорат 17–19°, кундузи эса 35–37° даража бўлади.

Самарқанд, Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 16–21°, кундузи 32–37° даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ҳарорат 18–23°, кундузи 33–38° даражагача кўтарилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузи 33–38° даража иссиқ бўлади.

Энг кучли иссиқ Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилади — кундузи ҳарорат 35–40° даражагача етади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кундузи ҳаво 32–37° даражагача исийди, кечаси эса 16–21° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво нисбатан салқин бўлади: кечаси 12–17°, кундузи 25–30° даража. Ёғингарчилик кутилмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Ўзметкомбинат» ишлаб чиқариш учун Trina Storage энергияни сақлаш тизимларини ўрганмоқда

Чучжоу, 2026 йил 26 август — Трина Сторидж компаниясининг энергия сақлаш йўналиши яқинда Ўзметкомбинат АЖ делегациясини Хитойнинг Чучжоу шаҳридаги...

Больше похожих статей