Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги муҳим натижалар ва долзарб вазифалар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,960участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтида Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишнинг устувор йўналишларига бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистонда БРМ доирасида белгиланган кўрсаткичларга эришиш борасида ижобий натижалар қайд этилгани, бироқ ҳал этилиши лозим бўлган муҳим вазифалар ҳам мавжудлиги таъкидланди.

Хусусан, камбағаллик даражаси 2021 йилдаги 17 фоиздан 2025 йилда 5,8 фоизгача пасайган. Камбағал аҳоли сони эса 6 миллиондан 2,2 миллион нафарга қисқарган. Бунда манзилли ижтимоий сиёсат, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инсон капиталини ривожлантириш ва «маҳаллабай» ишлаш механизмлари муҳим аҳамият касб этди.

Мактабгача ва олий таълим билан қамров, гендер тенглигини таъминлаш бўйича ҳам ижобий натижаларга эришилди. Бироқ хотин-қизлар ва эркакларнинг иқтисодий фаоллиги ўртасидаги тафовут сақланиб қолмоқда. Ушбу кўрсаткич аёлларда 43–45 фоизни, эркакларда эса қарийб 70 фоизни ташкил этади. Халқаро меҳнат ташкилоти баҳосига кўра, аёллар ва эркаклар иш ҳақи ўртасидаги тафовут 25–35 фоизга тенг.

Ёшлар бандлиги ҳам долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар йили қарийб 600 минг нафар ёш меҳнат бозорига кириб келмоқда. 2024 йилда ёшлар ўртасида ишсизлик даражаси 8 фоизни ташкил этган.

2005 йилда ўқимайдиган, ишламайдиган ва касбий тайёргарликдан ўтмаётган ёшлар улуши 25,3 фоиз бўлган. 2025 йилда бу кўрсаткич 13,7 фоизга тушган.

Шу билан бирга, ёшларнинг амалий иш тажрибасига эга эмаслиги долзарблигича қолмоқда. Mehnat.uz платформасидаги резюмелар таҳлилига кўра, ёшларнинг 69,1 фоизи иш тажрибасига эга эмас. МҲТИ сўровида иштирок этган ёшларнинг 27,2 фоизи иш топишни, 25 фоизи эса чет тилини ўрганишни энг долзарб масала сифатида қайд этган.

Рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект соҳасида ҳам ижобий ўзгаришлар қайд этилди. Ўзбекистоннинг сунъий интеллектга тайёрлик кўрсаткичи 2020 йилдаги 95-ўриндан 2025 йилда 62-ўринга кўтарилган. Энди ҳисоблаш қувватлари ва технологик инфратузилма имкониятларини ошириш муҳим вазифа сифатида белгиланмоқда.

«Яшил иқтисодиёт» ва энергетика ўтиш жараёни доирасида 2016–2025 йилларда Ўзбекистон электр станцияларининг ўрнатилган қуввати қарийб икки баробар ошиб, 26,9 ГВтга етган. Унинг 7,6 ГВт ёки 28,2 фоизи қуёш ва шамол электр энергияси ҳисобига тўғри келади. Сўнгги йилларда энергетика соҳасига қарийб 23 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилинган.

Семинарда халқаро БРМ кўрсаткичларини баҳолашда статистик маълумотларнинг кечикиб янгиланиши масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Жумладан, Sustainable Development Report 2026 ҳисоботида қайта тикланувчи энергиянинг якуний энергия истеъмолидаги улуши бўйича Ўзбекистон кўрсаткичи 2022 йил маълумотларига асосланган. Шу сабабли энергетика соҳасида кейинги йилларда амалга оширилган ўзгаришлар ва янги қувватлар айрим халқаро БРМ индикаторларида ҳали тўлиқ акс этмаган.

Тадбир якунида БРМга эришишда илмий тадқиқотлар, ишончли статистик маълумотлар, далилларга асосланган қарорлар ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини мунтазам баҳолаш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яшнобод туманида Zeekr электромобилида содир бўлган ёнғин бўйича маълумот берилди

26 август куни соат 14:45 да  Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Қорасув кўчаси 4-уй олдида, электромобиль ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар...

Больше похожих статей