Омонатларни кафолатлаш агентлиги Янги Зеландия омонатларни кафолатлаш тизими вакиллари билан онлайн учрашув ўтказди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,950участниковПодписаться
- Advertisement -

Омонатларни кафолатлаш агентлигида Янги Зеландиянинг Depositor Compensation Scheme (DCS) — омонатларни кафолатлаш тизими вакиллари билан видеоконференция бўлиб ўтди.

Учрашув давомида DCS вакиллари тизим фаолияти, кафолат ҳолати юзага келганда омонатчиларга компенсация тўловларини амалга ошириш, шунингдек, ушбу жараённи ташкил этиш ва бошқариш тартиби ҳақида тақдимот ўтказди.

Бундан ташқари, DCS вакиллари жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш, аҳолининг омонатларни кафолатлаш тизими ва ташкилот фаолияти ҳақида хабардорлигини ошириш, шунингдек, манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Ўз навбатида, Агентлик вакиллари ўз фаолияти ҳақида сўзлаб, иш тажрибалари билан ўртоқлашди. Хусусан, 2026 йил бошида банклардан бирининг банк фаолиятини амалга ошириш лицензияси бекор қилингани муносабати билан юзага келган ҳақиқий кафолат ҳолати алоҳида кўриб чиқилди.

Шунингдек, аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари, унинг хабардорлигини ошириш ёндашувлари, коммуникация стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда омонатчиларни хабардор қилиш тизимини янада ривожлантиришнинг келгуси йўналишлари ҳақида маълумот тақдим этилди.

Учрашув якунида томонлар мулоқот тажриба ва маълумот алмашиш нуқтаи назаридан фойдали бўлганини таъкидлади. Шунингдек, ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни давом эттириш ва ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.

Depositor Compensation Scheme (DCS) — Янги Зеландия Марказий банки томонидан бошқариладиган омонатларни кафолатлаш тизими.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қашқадарё ва Навоийда юз минглаб аҳоли оқова сув хизматлари билан қамраб олинади

Қашқадарё ва Навоий вилоятларида оқова сув инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳалар бошланмоқда. Уларнинг умумий қиймати 119 миллион еврони ташкил...

Больше похожих статей