Қашқадарё ва Навоийда юз минглаб аҳоли оқова сув хизматлари билан қамраб олинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,950участниковПодписаться
- Advertisement -

Қашқадарё ва Навоий вилоятларида оқова сув инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳалар бошланмоқда. Уларнинг умумий қиймати 119 миллион еврони ташкил этади.

Лойиҳалар Франция тараққиёт агентлиги ва Европа Иттифоқи иштирокида амалга оширилади. Шу доирада Шаҳрисабз шаҳри, Китоб ва Кармана туманларида оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича шартномалар имзоланди.

Қашқадарё вилоятида Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб тумани марказида жами 2 та оқова сув тозалаш иншооти қурилади. Уларнинг умумий қуввати суткасига 53 минг куб метрни ташкил этади.

Шунингдек, 521,2 километр оқова сув тармоқлари қурилади ва реконструкция қилинади. Ҳудудда яна 10 та насос станцияси барпо этилади.

Лойиҳа натижасида 51 та маҳаллада яшовчи 240,4 минг нафар аҳоли оқова сув хизматлари билан қамраб олинади.

Айниқса, Китоб тумани марказида марказлашган оқова сув хизмати биринчи марта йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бугунги кунда ҳудудда канализация тизими мавжуд эмас. Лойиҳа амалга оширилгач, 63,4 минг нафар аҳоли хизматдан фойдаланиши мумкин бўлади. Қамров даражаси 81 фоизга етказилади.

Шаҳрисабз шаҳрида эса оқова сув хизматлари қамровини 8 фоиздан 86 фоизга ошириш кўзда тутилган. Натижада хизматдан фойдаланувчи аҳоли сони 19,6 минг нафардан 177 минг нафарга етказилади.

Навоий вилоятининг Кармана туманида ҳам янги инфратузилма яратилади. Бу ерда суткасига 9,8 минг куб метр қувватга эга оқова сув тозалаш иншооти қурилади. Шунингдек, 161 километр тармоқ ва 5 та насос станцияси барпо этилади.

Лойиҳа натижасида 14 та маҳаллада яшовчи аҳолининг 49,4 минг нафари илк бор оқова сув хизматлари билан қамраб олинади. Туманда хизматлар қамрови 90 фоизга етказилади.

Лойиҳаларни молиялаштириш учун Франция тараққиёт агентлиги томонидан ажратилган маблағлар билан бир қаторда, Европа Иттифоқи орқали 8,15 миллион евро грант ҳам йўналтирилган.

Қурилиш ишлари Франция тараққиёт агентлигининг харид қоидалари асосида ўтказилган икки босқичли тендерлар натижаларига кўра амалга оширилади. Техник назоратда Корея ва Франция компаниялари иштирок этади.

Янги лойиҳалар Шаҳрисабз, Китоб ва Кармана ҳудудларида оқова сув инфратузилмасини модернизация қилиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда юз минглаб аҳолининг коммунал хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект ишга туширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ҳудудларда умумий қиймати 50 триллион сўмлик янги объектларни ишга...

Больше похожих статей