Ўзбекистон ва Саудия Арабистони янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида энергетика, рақамли технологиялар, транспорт, молия, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Саад Абу Ҳаймед билан учрашди. Музокараларда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

2025 йил якунига кўра, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 178 миллион долларга етди. Бу 2024 йилга нисбатан 24 фоизга кўп.

Шу даврда Саудия Арабистони инвестицияларининг ўзлаштирилган ҳажми 2,8 миллиард долларни ташкил этди. Бу аввалги давр кўрсаткичидан 105 фоизга юқори.

Айни пайтда Ўзбекистонда Саудия капитали иштирокидаги 433 та корхона фаолият юритмоқда.

Учрашувда энергетика, рақамли технологиялар, транспорт ва молия соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши 2026 йилнинг IV чорагида Ар-Риёд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Унда ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва аниқ инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Уй сотиб олишдан олдин унинг қонунийлигини онлайн текшириш мумкин

Ўзбекистонда уй-жой сотиб олишда фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик ва бинонинг қонунийлигини аниқлаш мақсадида dshk.shaffofqurilish.uz геопортали ишга туширилган. Қурилиш ва...

Больше похожих статей