Ўзбекистонда атроф-муҳитга таъсирни баҳолашда скрининг ва скоупинг тизимлари жорий этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда лойиҳаларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолашнинг янги тартиби жорий этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида белгиланган.

Янги механизм доирасида скрининг ва скоупинг тизимлари ишлайди.

Скрининг босқичида режалаштирилаётган лойиҳанинг атроф-муҳитга экологик хавф туғдириши ёки туғдирмаслиги аниқланади.

Агар лойиҳа экологик хавф билан боғлиқ бўлса, у кейинги скоупинг босқичига йўналтирилади. Ушбу босқичда лойиҳанинг экологик таъсири бўйича зарур масалалар аниқланиб, экологик экспертиза учун асосий йўналишлар белгиланади.

Экологик хавф мавжуд эмаслиги аниқланган тақдирда эса жараён қўшимча босқичларсиз якунланади. Бундай ҳолатда тадбиркорга бир иш куни ичида расмий жавоб юборилади.

Янги тизим лойиҳаларни экологик хавфига қараб саралаш, экспертиза жараёнларини самарали ташкил этиш ва тадбиркорлар учун ортиқча маъмурий жараёнларни қисқартиришга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Рақобат қўмитаси «Мактаб бозорлари»да нархларни асоссиз оширмасликка чақирди

Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида республикадаги умумтаълим мактаблари, деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида мавсумий «Мактаб бозорлари» ташкил этилган. Рақобат қўмитаси...

Больше похожих статей