Ўзбекистон ва Эрон ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди Теҳронда ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

17 август куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев, Эрон делегациясига эса ташқи ишлар вазири ўринбосари Мажид Тахти-Раванчи раҳбарлик қилди.

Музокараларда Ўзбекистон–Эрон муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт-транзит алоқаларини кенгайтириш, маданий-гуманитар соҳадаги муносабатларни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, шунингдек, ўзаро манфаатли долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди.

Учрашув якунида икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида мунтазам сиёсий мулоқотни давом эттириш ва икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қизиқиш билдирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Янгилаб, ўзига хослигини сақлаб қолиш: «Янгиобод» бозорининг келажаги қандай бўлади?

Тошкент шаҳрида жамоат инфратузилмасини янгилаш, аҳоли учун уни янада очиқ, хавфсиз ва қулай қилиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Бу...

Больше похожих статей