- Advertisement -
Ўзбекистонда 2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди.
Натижаларни қуйидаги тартибда текшириш мумкин:
- my.uzbmb.uz — паспорт серияси ва рақами ҳамда абитуриентнинг шахсий идентификация рақами орқали;
- mandat.uzbmb.uz — абитуриент ID рақами орқали.
Тест натижалари баённомаси олий таълим муассасаларининг қабул комиссияларига ҳам тақдим этилади.


