- Advertisement -
2026 йил июль ойида Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизими орқали 6,8 миллионта тўлов амалга оширилди. Уларнинг умумий қиймати 194,6 триллион сўмни ташкил этди.
Шундан 2,6 миллионта тўлов бюджетга йўналтирилган бўлиб, уларнинг умумий суммаси 18,6 триллион сўмга етди.
Бюджет тўловлари тизимдаги операциялар умумий сонининг 38,6 фоизини ташкил этган. Уларнинг умумий тўловлар қийматидаги улуши эса 9,6 фоизга тенг бўлган.
Келтирилган кўрсаткичлар Тезкор тўловлар тизими банклараро ҳисоб-китоблар ва бюджет тўловларини амалга оширишда муҳим ўрин эгаллаётганини кўрсатади.


