- Advertisement -
ФВВ хабарига кўра, бугун соат 12:29 да Тошкент вилояти Зангиота тумани «Токзор» маҳалласи ҳудудида жойлашган дўконлардан бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, воқеа жойига зудлик билан қутқарув экипажлари етиб бориб, айни вақтда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирга қадар жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.


