6 август куни Ўзбекистонда ҳаво +40° гача исийди, ёғингарчилик кутилмайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,910участниковПодписаться
- Advertisement -

6 август куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Синоптиклар маълумотига кўра, республика бўйича ҳаво бироз, айрим жойларда ўзгарувчан булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузи ҳаво ҳарорати +33…+38°, кечаси +18…+23° бўлади. Шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кундузи ҳаво +33…+38° гача, кечаси эса +20…+25° гача илийди.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида кундузи +33…+38°, кечаси +18…+23° бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди, шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кундузи ҳаво ҳарорати +35…+40°, кечаси +20…+25° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кундузи +33…+38°, кечаси +18…+23° бўлиши прогноз қилинган. Шарқий шамол тезлиги 5–10 м/с ни ташкил этади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво +22…+27°, кечаси +13…+18° бўлади.

Синоптиклар прогнозига кўра, кейинги кунларда республика ҳудудларининг аксариятида иссиқ янада кучайиб, айрим жойларда кундузи ҳаво ҳарорати +40…+42° гача кўтарилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Изза» бозорида дўконлар ёнмоқда

ФВВ хабарига кўра, бугун соат 12:29 да Тошкент вилояти Зангиота тумани "Токзор" маҳалласи ҳудудида жойлашган дўконлардан бирида ёнғин содир...

Больше похожих статей