- Advertisement -
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида илк марта йўловчи иштирокида учувчисиз аэротакси синов парвози муваффақиятли амалга оширилди.
Қозоғистон Фуқаро авиацияси қўмитаси маълумотига кўра, дастлаб бундай аэротаксилардан туристик йўналишларда фойдаланиш режалаштирилмоқда. Келгусида эса улар йўловчиларни ташиш, дори-дармонларни етказиб бериш ҳамда қутқарув операцияларида қўллаш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.
Лойиҳа доирасида мамлакатда учувчисиз аэротаксиларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва улардан фойдаланиш учун зарур инфратузилмани босқичма-босқич шакллантириш ҳам режалаштирилган.


