Уфа шаҳрида «Бошқирдистон — Ўзбекистон: ҳамкорликни янада кенгайтириш» бизнес-форуми ўз ишини бошлади. Тадбирда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этмоқда. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маълумотига кўра, форумда 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик тадбиркор қатнашмоқда.
Форум доирасида Бошқирдистон бизнес ҳамжамияти билан B2B учрашувлари ўтказилмоқда. Унда саноат кооперациясини ривожлантириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда корхоналар ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Ўзбекистон делегациясининг бизнес миссияси Россиянинг бир нечта ҳудудини қамраб олган. Бошқирдистонга ташрифдан олдин делегация вакиллари Татарстанда бўлиб, ушбу республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.


