Уфада 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик тадбиркор иштирокида бизнес-форум бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,910участниковПодписаться
- Advertisement -

Уфа шаҳрида «Бошқирдистон — Ўзбекистон: ҳамкорликни янада кенгайтириш» бизнес-форуми ўз ишини бошлади. Тадбирда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этмоқда. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маълумотига кўра, форумда 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик тадбиркор қатнашмоқда.

Форум доирасида Бошқирдистон бизнес ҳамжамияти билан B2B учрашувлари ўтказилмоқда. Унда саноат кооперациясини ривожлантириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда корхоналар ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон делегациясининг бизнес миссияси Россиянинг бир нечта ҳудудини қамраб олган. Бошқирдистонга ташрифдан олдин делегация вакиллари Татарстанда бўлиб, ушбу республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жиззах вилоятида 21 ёшли блогер ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Жиззах вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 21 ёшли блогер Орзигул Уразматова вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, фожеа 5 августга...

Больше похожих статей