7 августдан Ўзбекистонда уй ҳайвонларини мажбурий рўйхатдан ўтказиш бошланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

7 августдан бошлаб Ўзбекистонда ҳайвонларни ветеринария паспортини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби мажбурий тарзда жорий этилади.

Янги талаблар уй ҳайвонлари билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига ҳам татбиқ этилади. Ветеринария паспорти ҳайвоннинг идентификация рақами, эгаси ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, эмлаш ва даволаш ишлари тўғрисидаги маълумотлар киритиладиган расмий ҳужжат ҳисобланади.

Белгиланган тартибга кўра, ҳайвон эгалари уларни туғилганидан кейин қуйидаги муддатларда рўйхатдан ўтказиши шарт:

  • йирик шохли қорамол, қўй, эчки ва туялар — 14 кун ичида;
  • отлар — тўрт ойлик ёшга етгунга қадар;
  • чўчқалар — 30 кун ичида;
  • ит ва мушуклар — уч ойлик бўлгунга қадар.

Ветеринария паспортини олиш учун туман ёки шаҳар ветеринария бўлимига ариза ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилиш лозим.

Ҳайвонни давлат рўйхатига қўйиш ва ветеринария паспортини расмийлаштириш уч кун ичида амалга оширилади.

Айни пайтда амалдаги қонунчиликда ҳайвонларни мажбурий идентификация қилиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланган. Рўйхатдан ўз вақтида ўтказмаганлик учун жавобгарлик масаласи алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиниши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017–2025 йилларда Ўзбекистон қоғоз саноати

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон қоғоз саноатининг 2017–2025 йиллардаги ривожланиш динамикасига бағишланган шарҳ тайёрлади. Қоғоз саноати қайта ишлаш саноатининг...

Больше похожих статей