- Advertisement -
2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 97 та хорижий компания давлат бюджетига жами 143,8 млрд сўм солиқ тўлади. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 84 фоизга кўп.
Электрон хизматлар кўрсатувчи энг йирик 10 та хорижий компания қуйидагилар бўлди:
- Apple — 33,6 млрд сўм;
- Google — 33,3 млрд сўм;
- Meta — 28,9 млрд сўм;
- Valve Corp. — 15,8 млрд сўм;
- Anthropic — 6,3 млрд сўм;
- OpenAI — 5,6 млрд сўм;
- Midasbuy — 2,9 млрд сўм;
- Booking.com — 2,6 млрд сўм;
- TikTok — 1,6 млрд сўм;
- Anysphere — 1,5 млрд сўм.


