Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича имтиҳонларни ўтказиш тартиби белгиланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,870участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳукумат қарори (411-сон, 29.07.2026 й.) билан “Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича малака имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб В+ ва ундан юқори даражадаги миллий сертификатга эга бўлган, бошланғич синфларда дарс берувчи бошланғич таълим мутахассислигига эга ўқитувчиларга:

➖ Давлат бюджети маблағлари  ҳисобидан, сертификатнинг амал қилиш муддати давомида, тегишли таълим тилига мос равишда барча фанлар бўйича лавозим маошига ҳар ойда 15 фоиз миқдорида қўшимча устама тўлаб борилади.

Низомга кўра, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги мазкур соҳада ваколатли орган ҳисобланади.

Малака имтиҳонида иштирок этиши учун талабгордан рўйхатдан ўтишда, ариза берилган кундаги БҲМнинг1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

📖 Малака имтиҳони натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланади. Унга кўра:

▫️ 70 баллдан юқори балл олган талабгорга А+ даражали;
▫️ 65 – 69,9 балл олган талабгорга А даражали;
▫️ 60 – 64,9 балл олган талабгорга B+ даражали;
▫️ 55 – 59,9 балл олган талабгорга B даражали;
▫️ 50 – 54,9 балл олган талабгорга C+ даражали;
▫️ 46 – 49,9 балл олган талабгорга C даражали сертификат берилади.

Талабгорнинг бошланғич синфлардаги тегишли фанлар мазмуни доирасидаги билим даражаси, ўқитиш методикаси ва педагогик маҳорати тест синовлари орқали баҳоланади.

Талабгор сертификат олиш мақсадида малака имтиҳонида қатнашиш учун ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон шаклда ариза бериб, рўйхатдан ўтади.

Малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларга 1 иш куни ичида QR-кодли сертификатнинг электрон шакли ЯИДХП (my.gov.uz) орқали юборилади.

Талабгор малака имтиҳони натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ваколатли органга апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳуқуқшунослик фанини билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат бериш тартиби жорий этилиши белгиланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Россиянинг Ил-114-300 самолёти 40 даража иссиқликдаги синовлар учун Ўзбекистонга келди

Россияда ишлаб чиқилган тажриба намунаси ҳисобланган Ил-114-300 минтақавий йўловчи самолёти юқори ҳарорат шароитида синовдан ўтказиш учун Ўзбекистонга келтирилди. Самолёт Москва...

Больше похожих статей