Ўзбекистон 2027 йилги U-17 Осиё кубогига мезбонлик қилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қитъа футболига оид бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди. Унга кўра, 2027 йилги 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги Ўзбекистонда ўтказилади.

Йиғилиш якунига кўра, 2029 йилги U-17 Осиё кубогига эса Саудия Арабистони мезбонлик қилиши тасдиқланди.

Шунингдек, ОФК 2028 йилги 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги мезбонини ҳам эълон қилди. Лос-Анжелес–2028 ёзги Олимпия ўйинларига Осиё саралаш босқичи вазифасини бажарадиган мазкур мусобақа Японияда бўлиб ўтади.

Йиғилишда қитъа клублар мусобақалари ва ёшлар турнирлари регламентларига ҳам ўзгартишлар киритилди. Хусусан, 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб AFC Champions League Elite мусобақаси 32 жамоадан иборат янги форматда ташкил этилади.

Бундан ташқари, U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи тизимига ҳам бир қатор янгиликлар жорий этилиши тасдиқланди. ОФКнинг таъкидлашича, қабул қилинган қарорлар қитъада футбол мусобақаларини янада такомиллаштириш ва рақобатбардошлигини оширишга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент метроси учун 280 млн долларгача бўлган қийматда 70 та янги вагон сотиб олиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши пойтахт метроси учун бешта вагондан иборат 14 та поезд сотиб олиш концепциясини маъқуллади. Янги...

Больше похожих статей