Жиззах вилоятида гиёҳвандлик воситалари муомаласига қарши қаратилган тезкор тадбир давомида қарийб 5 килограмм каннабис ўсимлиги олиб кетаётган шахс ушланди.
Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Зарбдор туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро Жиззах шаҳрида тўхтатилиб текширилди.
Текширув жараёнида унинг ёнида бўлган хўжалик қопи ичида жами 4 килограмм 840 грамм каннабис ўсимлиги борлиги аниқланди.
Аниқланган гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида расмий тартибда олиб қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


