ФИФА Жаҳон чемпионати–2026 доирасида ўтказилган энг яхши гол бўйича расмий мухлислар овоз бериш натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго Демократик Республикаси дарвозасига урган чиройли голи якуний рейтингда иккинчи ўринни эгаллади.
Шомуродовнинг ўткир бурчакдан йўллаган аниқ зарбаси Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингем каби жаҳон юлдузлари урган голлардан юқори баҳоланди. Аввалроқ мазкур гол жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг яхши голи деб ҳам эътироф этилган эди.
Овоз бериш якунларига кўра, биринчи ўринни Кабо-Верде терма жамоаси ҳимоячиси Сидни Кабрал эгаллади. Учинчи ўрин эса Гаити терма жамоаси ҳужумчиси Вилсон Изидорга насиб этди.


