Янгийўл тумани электр ва газ таъминоти бўйича намунавий ҳудудга айлантирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

Янгийўл туманида аҳоли ва тадбиркорларни электр энергияси ҳамда табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида махсус штаб ташкил этилади.

Маълум қилинишича, штабга энергетика вазири Шерзод Хўжаев раҳбарлик қилади. Янгийўл тумани ҳокими Санъат Жуманиёзов эса штаб раҳбарининг ўринбосари этиб белгиланади.

Янги тизим доирасида масъулларга икки ҳафта муддатда тумандаги 51 та маҳалланинг электр энергияси ва табиий газга бўлган ойлик, чораклик ҳамда йиллик эҳтиёжини ўрганиш вазифаси юклатилди. Ушбу таҳлиллар асосида ҳудуднинг «энергия истеъмоли баланси» шакллантирилади.

Олинган маълумотлардан келиб чиқиб, қайси маҳаллаларда трансформаторлар ва газ тақсимлаш қурилмаларини модернизация қилиш, қаерларда янги электр ва газ тармоқларини барпо этиш зарурлиги аниқланади.

Шунингдек, электр энергияси ва табиий газ тармоқларидаги техник йўқотишларни икки баробар қисқартиришга қаратилган алоҳида дастур ишлаб чиқилади.

Лойиҳа доирасида кўп қаватли уйларнинг иситиш тизимлари ҳам тўлиқ диагностикадан ўтказилади. Энергия ресурслари бўйича қарздорликни камайтириш мақсадида маҳаллаларда кўчама-кўча ишлаш тизими йўлга қўйилади.

Белгиланган чора-тадбирларни 1 октябрга қадар тўлиқ якунлаш режалаштирилган. Натижада Янгийўл тумани электр ва газ таъминоти соҳасида республика учун намунавий ҳудудга айлантирилиши кўзда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Юлдузлар сари бирга: Ўзбекистон янги космик альянсга қўшилди

Анталияда бўлиб ўтган 77-Халқаро астронавтика конгрессида муҳим воқеа юз берди. Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия космос соҳасида ҳамкорлик қилиш...

Больше похожих статей