Мубин Мирзаев собиқ Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ҳукмига кўра, Солиқ қўмитаси раиси собиқ биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев жуда кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда ҳокимият ҳаракатсизлиги билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

Суд ҳукмига мувофиқ, у 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 8 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Иш бўйича судланган яна 8 нафар шахс ҳам шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, савдо қоидаларини бузиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳамда бошқа жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Уларга нисбатан 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, суд ҳукми билан жиноятлар оқибатида етказилган моддий зарарни ундириш ҳам белгиланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга бормоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида 3,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар...

Больше похожих статей