Тошкентда қарийб икки килограмм гиёҳвандлик моддаси билан Украина фуқаролари ушланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларини «закладка» усули орқали тарқатишда гумонланаётган уч нафар хорижий фуқарони қўлга олди.

Махсус операция «Хавфсиз ва соғлом юрт» профилактик тадбирлари доирасида ўтказилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, ушланганлар Яшнобод туманида вақтинча яшаб келган Украина фуқароларидир. Икки ижара хонадонда ўтказилган тинтувлар давомида гиёҳвандлик воситалари аниқланиб, мусодара қилинди.

Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар Тошкентнинг турли ҳудудларида яширин жойларга қолдириш учун қадоқланган гиёҳвандлик моддаларини тайёрлаб қўйган. Мусодара қилинган моддалар орасида гашиш, мефедрон ва альфа-PVP бор. Аниқланган гиёҳвандлик воситаларининг умумий оғирлиги 1 килограмм 945 граммни ташкил этган.

Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар интернет-дўкон ташкилотчилари томонидан кейинчалик қадоқлаш ва тарқатиш учун олдиндан яшириб қўйилган яна бир махфий жойни аниқлади. У ердан 460 грамм мефедрон ва альфа-PVP мусодара қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан гиёҳвандлик воситаларини сотиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақлаш ва бошқа ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланган модда бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг янги ўсиш нуқталари

Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Остона – Москва – Тошкент ўртасида видеомулоқот бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги...

Больше похожих статей