Реконструкциядан сўнг Ўзбекистон тарихи давлат музейи яна фаолиятини 24 июль куни бошлайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Қарийб икки йил давом этган реконструкция ишларидан сўнг Ўзбекистон тарихи давлат музейи яна ташриф буюрувчилар учун ўз эшикларини очади.

Музейнинг тантанали очилиш маросими 2026 йил 24 июль куни соат 10:00 да бўлиб ўтади.

1876 йилда ташкил этилган Ўзбекистон тарихи давлат музейи бу йил ўз фаолиятининг 150 йиллигини нишонлаш арафасида турибди. Музей мамлакат тарихини турли даврлар ва йўналишлар кесимида кенг ёритувчи Ўзбекистондаги ягона ихтисослашган музейлардан бири ҳисобланади.

Музей фондида 350 мингдан ортиқ тарихий экспонат сақланади. Шу боис у нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг энг йирик ва бой музейларидан бири сифатида эътироф этилади.

Реконструкция ишлари якунлангани муносабати билан 24–26 июль кунлари музейда «Очиқ эшиклар кунлари» ўтказилади. Ушбу акция доирасида Ўзбекистон фуқаролари музейга бепул ташриф буюриш имкониятига эга бўлади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, янгиланган музей экспозициялари ташриф буюрувчиларга мамлакатнинг бой тарихи ва маданий мероси билан янада замонавий форматда танишиш имконини беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг янги ўсиш нуқталари

Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Остона – Москва – Тошкент ўртасида видеомулоқот бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги...

Больше похожих статей