«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ вагон парки икки контейнер поезди таркиби билан кенгайтирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

«Ўзтемирйўлконтейнер» акциядорлик жамияти вагон парки яна икки контейнер поезди таркиби билан тўлдирилди. Бу транспорт-логистика хизматлари имкониятларини кенгайтириш ва халқаро юк ташиш ҳажмини оширишга қаратилган чоралар доирасида амалга оширилди.

Мазкур ишлар Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПҚ–28-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган халқаро йўналишларда контейнерларда юк ташиш улушини камида 1,5 баробар оширишга қаратилган «Йўл харитаси» ижроси доирасида олиб борилмоқда.

Ҳужжатларда халқаро транспорт хизматлари бозорида 3PL ва ундан юқори форматдаги логистика хизматларини кўрсатувчи миллий транспорт операторларининг улушини кенгайтириш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Шу мақсадда «Ўзтемирйўлконтейнер» томонидан вагон паркни кенгайтириш ва комплекс транспорт-логистика хизматларини ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жамият тасарруфига қўшимча 96 та фитинг платформаси қабул қилинди. Улардан экспорт ташувларида DAP, импорт ташувларида эса EXW шартлари асосида комплекс транспорт-логистика хизматларини ташкил этишда фойдаланилади.

Компания маълумотига кўра, янги платформалар транспорт-экспедиторлик хизматлари имкониятларини кенгайтириш, юкларни етказиб бериш самарадорлигини ошириш ҳамда халқаро бозорда рақобатбардош логистика хизматларини ривожлантиришга хизмат қилади.

«Ўзтемирйўлконтейнер» келгусида ҳам вагон паркни босқичма-босқич кенгайтириш, хизматлар географиясини ошириш ва транспорт-логистика соҳасига замонавий ҳамда инновацион ечимларни жорий этиш ишларини давом эттиришини маълум қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Пенсия тизимида қандай янгиликлар кутилаябти?

Муродбек Отажонов пенсия тизимида кутилаётган янгиликлар ҳақида: ➖ Ойлик маошидан ихтиёрий равишда 5% ажратадиган ходимларга давлат ушбу сумманинг яна 50%ини...

Больше похожих статей