Ўзбекистонда жазирама аста-секин пасаяди, кучли шамол кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

20 июль куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз, қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Синоптиклар маълумотига кўра, сўнгги кунларда кузатилган ўта юқори ҳароратлардан кейин ҳаво ҳарорати аста-секин пасайишни бошлайди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кундузи ҳаво ҳарорати 40–45 даража, кечаси эса 24–29 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам кундузи 40–45 даража иссиқ кузатилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳаво ҳарорати 43–48 даражагача кўтарилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузи 34–39 даража, кечаси эса 25–30 даража илиқ об-ҳаво бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларини қамраб олган Фарғона водийсида кундузи 38–43 даража, кечаси 23–28 даража иссиқ бўлиши прогноз қилинган.

Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишда эсиб турган шамол ғарб томонга ўзгаради ва тезлиги секундига 7–12 метрни ташкил этади. Айрим жойларда шамол 13–18 метр/секундгача кучайиши, айрим ҳудудларда эса тезлиги 20–22 метр/секундгача етиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмаслик, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш ҳамда кучли шамол ва чангли ҳаво шароитида эҳтиёткор бўлишни тавсия этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги «Мовий гумбазлар» мажмуаси асл қиёфасига қайтарилади

Тошкент шаҳридаги модернизм меъморчилигининг машҳур намуналаридан бири ҳисобланган «Мовий гумбазлар» мажмуаси илмий тадқиқотлар асосида ҳамда маданий меросни асрашнинг халқаро...

Больше похожих статей