Аномал иссиқ шароитида дам олиш кунлари ҳам электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш энг юқори кўрсаткичларга чиқмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, Ўзбекистон ягона энергетика тизимида 2026 йил 18 июль куни, шанба куни бўлишига қарамай, аномал иссиқ ҳаво таъсирида ёзги мавсум учун суткалик электр энергияси истеъмоли 294,4 млн кВт·соатни ташкил этиб, янги рекорд қайд этилди.

Мазкур кўрсаткич ўтган йил ёзги мавсумида қайд этилган энг юқори натижадан 21,8 млн кВт·соатга ёки 8 фоизга, шунингдек, 17 июльдаги истеъмол ҳажмидан1 млн кВт·соатга ёки 0,34 фоизга юқори бўлди.

Кеча ягона энергетика тизимининг максимал юкламаси кечки энг юқори соатларда 13,7 ГВтга етди.

Шунингдек, 2026 йил 18 июль куни суткалик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 297,1 млн кВт·соатни ташкил этиб, янги рекорд ўрнатилди. Бу кўрсаткич 17 июльда қайд этилган296,1 млн кВт·соатлик рекорддан 1 млн кВт·соатга ёки 0,34 фоизга юқори бўлди.

Бугун, 19 июль куни ҳам якшанба бўлишига қарамай, ҳаво ҳароратининг юқорилиги сақланиб қолаётгани сабабли ягона энергетика тизимининг юкламаси 13,4 ГВтга етди. Бу эса, аномал иссиқ шароитида дам олиш кунларида ҳам электр энергиясига бўлган талаб юқори даражада сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда.

Юқори юкламалар шароитида энергетика тизими корхона ва ташкилотларининг тезкор хизматлари кучайтирилган тартибда фаолият олиб бормоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва ҳудудлар раҳбарлари масъулиятини кучайтиришни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган видеоселектор йиғилишида тадбиркорлар учун маъмурий тўсиқларни кескин қисқартириш ҳамда ҳудудлар раҳбарларининг...

Больше похожих статей