Ўзбекистонда уй-жой нархлари бир йилда 4 фоизга ошди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг II чорагида Ўзбекистонда турар жой кўчмас мулки нархлари ўтган чоракка нисбатан 1,3 фоизга, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан эса 4 фоизга ошган.

Квартиралар нархи бир йил давомида 5,5 фоизга, жумладан:

бирламчи бозорда — 7,1 фоизга;
иккиламчи бозорда — 4,2 фоизга қимматлашган.

Якка тартибдаги уйлар нархи эса 2025 йилнинг II чорагига нисбатан 2 фоизга ошган.

Тошкент шаҳрида квартиралар нархи бир йилда 3,9 фоизга, республиканинг қолган ҳудудларида эса 7 фоизга кўтарилган.

2026 йилнинг II чорагидан бошлаб уй-жой нархлари индекслари янгиланган методология — гедоник регрессия усули асосида ҳисобланмоқда. Мазкур усул уй-жойнинг майдони, жойлашуви, қавати ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олиб, бозордаги нархлар динамикасини янада аниқроқ баҳолаш имконини беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Янги Тошкент-Самарқанд автомагистрали тўрт ҳудуд иқтисодиётига кучли туртки беради

Тошкент – Самарқанд янги тезюрар автомагистрали қурилиши нафақат мамлакатдаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири, балки Ўзбекистон иқтисодий ўсишининг муҳим...

Больше похожих статей