Ўзбекистон терма жамоаси сувга сакраш бўйича Осиё чемпионатида иккита бронза медалига сазовор бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида турли ёш тоифалари ўртасида сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг дастлабки медалларини сувга сакраш бўйича спортчилар қўлга киритди.

18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар синхрон сакраш дастурида иккита бронза медалига сазовор бўлди.

Бронза медаллари қуйидаги жуфтликлар ҳисобига қўлга киритилди:

  • Амаль Мавлянов ва Тимур Бойчабаев — 10 метрли минорадан синхрон сакраш баҳсларида;
  • Амаль Мавлянов ва Абдулборий Ибрагимов — 3 метрли трамплиндан синхрон сакраш баҳсларида.

Мазкур медаллар Ўзбекистон терма жамоасининг жорий ёшлар ўртасидаги сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионатидаги дастлабки мукофотлари бўлди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Август ойида эскроу ҳисобварақлари орқали 33 мингдан ортиқ уй-жой ва автомобиль сотилди

Эскроу ҳисобварақлари механизми мамлакат мулк бозорида тобора оммалашиб бормоқда. Фуқаролар орасида ушбу механизмга талаб юқори бўлиб, 2026 йил август...

Больше похожих статей