Президент Озарбайжон иқтисодиёт вазирини қабул қилди ва савдо масалалари муҳокама этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 июль куни амалий ташриф билан мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микойил Жабборовни қабул қилди.

Учрашув аввалида Озарбайжон иқтисодиёт вазири давлат раҳбарига Президент Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, айниқса савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқалар изчил ўсиб бораётганини қайд этди. Хусусан, ўтган йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ошган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида мазкур кўрсаткич қарийб 40 фоизга ўсган.

Бугунги кунда қурилиш, энергетика, геология, логистика, молия, ёқилғи-энергетика мажмуаси, тўқимачилик, туризм ва бошқа соҳаларда қатор қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Уларнинг бир қисми Ўзбекистон–Озарбайжон қўшма Инвестиция компанияси иштирокида рўёбга чиқарилмоқда.

Учрашувда бўлажак олий даражадаги мулоқотларнинг иқтисодий кун тартибини пухта тайёрлаш муҳим экани алоҳида таъкидланди. Шу муносабат билан Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг шу куни бўлиб ўтган йиғилишлари якунлари юқори баҳоланди.

Шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари форумини юқори савияда ва амалий натижалар билан ўтказиш, янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни янада фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон терма жамоаси сувга сакраш бўйича Осиё чемпионатида иккита бронза медалига сазовор бўлди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида турли ёш тоифалари ўртасида сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Мусобақада Ўзбекистон терма...

Больше похожих статей