Ўзбекистонда 17 июль куни ҳаво ҳарорати +46 даражагача кўтарилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

17 июль куни Ўзбекистонда жуда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Синоптиклар маълумотига кўра, республика ҳудуди бўйлаб ёғингарчилик кутилмаяпти. Айрим ҳудудларда эса шарқий шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шарқий шамол секундига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси +26…+28°, кундузи эса +41…+43° бўлади.

Энг юқори ҳарорат Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилиб, кундузи +46° гача етиши прогноз қилинмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво +40…+45° гача исийди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кундузи ҳаво ҳарорати +38…+43° атрофида бўлади. Фарғона водийси — Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ҳарорат +38…+43° ни ташкил этади.

Республиканинг аксарият ҳудудларида шарқий шамол секундига 13–18 метргача кучаяди. Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим туманларида шамол тезлиги секундига 20–22 метргача етиши мумкин. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор.

Тоғли ҳудудларда кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +15…+20°, кундузи эса +30…+35° бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистонда дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан дори воситаларининг ноқонуний муомаласига оид ҳолатлар аниқланди. Тезкор тадбирлар...

Больше похожих статей