Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Англияга қарши баҳсда (2:1) иккита голли узатма муаллифи бўлиб, мусобақа тарихида яна бир нечта рекордни янгилади.
Ярим финалдаги муваффақиятли ўйиндан сўнг Месси жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп голли узатма берган футболчига айланди. Унинг ҳисобида энди 12 та ассист мавжуд.
Шунингдек, Аргентина сардори жаҳон чемпионатлари плей-офф босқичида энг кўп самарали ҳаракат амалга оширган футболчи сифатида ҳам рекорд ўрнатди. У ҳал қилувчи босқичларда 7 та гол ва 10 та голли узатма билан жами 17 та самарали ҳаракат қайд этган.
Месси яна икки муҳим кўрсаткич бўйича ҳам мутлақ рекордчига айланди. Англияга қарши баҳс унинг жаҳон чемпионатларидаги 33-ўйини бўлиб, бу турнир тарихидаги энг юқори натижа ҳисобланади.
Бундан ташқари, 38 ёшли футболчи жаҳон чемпионатларидаги умумий самарали ҳаракатлари сонини 33 тага етказди ва мазкур кўрсаткич бўйича ҳам рекордни янгилади.


