2026-йили 152 нафар маҳалла раиси лавозимидан озод этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда йил бошидан буён маҳаллалар фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаларига кўра 152 нафар маҳалла раиси лавозимидан озод этилди, яна 700 нафар раҳбарга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди.

Маълум қилинишича, қарорларга айрим маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишлар қониқарсиз даражада ташкил этилгани сабаб бўлган. Хусусан, 32 та маҳаллада истиқомат қилаётган 960 нафар кам таъминланган оиланинг бирортаси ҳам иш билан таъминланмаган.

Шунингдек, таҳлиллар давомида қарийб 900 та маҳаллада банк ходимлари томонидан хонадонбай ўрганишлар ўтказилмагани, янги лойиҳалар ишлаб чиқилмагани ҳамда тадбиркорлар билан мулоқотлар ташкил этилмагани аниқланган.

Маълумотлар маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий фаолликни ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент «маҳалла еттилиги» фаолиятида масъулият ва ташаббускорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллалар фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилишида «маҳалла еттилиги» тизими самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида тўхталди. Давлат раҳбари сўнгги йилларда...

Больше похожих статей