Янги Тошкент халқаро аэропорти лойиҳаси бўйича экологик экспертиза масалалари муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Янги Тошкент халқаро аэропортини қуриш лойиҳаси доирасида атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва давлат экологик экспертизасини ўтказиш масалаларига бағишланган ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Давлат экологик экспертизаси марказида ташкил этилган тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Тошкент халқаро аэропортини қуриш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ўтказилди.

Учрашувда Давлат экологик экспертизаси маркази раҳбарияти ва мутахассислари, «UzAirports» акциядорлик жамияти вакиллари, шунингдек, Япония ҳамда Жанубий Корея компаниялари ва ташкилотлари мутахассислари иштирок этди.

Муҳокамалар давомида атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш, уларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш тартиби ҳамда халқаро экологик стандартларни қўллаш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда экологик хавфсизликни таъминлаш, миллий қонунчилик талаблари билан бир қаторда халқаро экологик меъёрларга риоя қилиш ҳамда экспертиза жараёнларини самарали ташкил этиш юзасидан фикр алмашди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, экологик экспертиза жараёнларини халқаро тажриба асосида ташкил этиш Янги Тошкент халқаро аэропорти қурилишида атроф-муҳитга таъсирни минималлаштириш ва лойиҳани барқарор ривожланиш тамойиллари асосида амалга оширишга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Таэквондочи Жасурбек Жайсунов Осиё Олимпия кенгаши Спортчилар комиссиясига номзод сифатида кўрсатилди

Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси спортчиси Жасурбек Жайсунов Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Спортчилар комиссиясига номзод сифатида кўрсатилди. Сайловда спортчи Марказий Осиё...

Больше похожих статей