Ўзбекистонда 14 июль куни ҳаво ҳарорати 46 даражагача кўтарилиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

14 июль куни Ўзбекистон ҳудудида ҳаво жуда иссиқ ва асосан қуруқ бўлиши кутилмоқда. «Ўзгидромет» прогнозига кўра, республика бўйлаб кундузи ҳаво ҳарорати 38–45 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 46 даражагача кўтарилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмаяпти. Ҳаво ҳарорати кечаси 24–26 даража, кундузи эса 38–40 даража атрофида бўлади.

Энг юқори ҳарорат Бухоро ва Навоий вилоятларида кузатилиши прогноз қилинмоқда. Ушбу ҳудудларда ҳаво 40–45 даражагача исийди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса кундузи 39–44 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол тезлиги секундига 18 метргача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кундузи 38–43 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 39–44 даража, Фарғона водийсида эса 35–40 даража илиқлик бўлиши прогноз қилинган.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ ҳамда сел-паводисалари юз бериши эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Мутахассислар Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида сел хавфи сақланаётганидан огоҳлантирди.

Синоптиклар маълумотига кўра, 13–17 июль кунлари мамлакатда аномал иссиқ даври давом этади. Бу кунларда республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати 41–43 даража, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 44–46 даражагача етиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Урганчда ёшлар талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни Урганч шаҳридаги Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва унинг ҳудудида жойлашган Касблар...

Больше похожих статей