Ўзбекистонда MICE туризм тадбирларини ташкил этувчиларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда ишбилармонлик туризмини рағбатлантиришга қаратилган янги қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилди. Ҳукуматнинг 2026 йил 8 июлдаги 373-сон қарорига мувофиқ, мамлакатда MICE туризм (ишбилармонлик туризми) тадбирларини ташкил этган тадбиркорларга республика бюджетига тўланган қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) 50 фоизи қайтарилади.

Тасдиқланган тартибга кўра, мазкур имтиёздан фойдаланиш учун тадбиркор MICE тадбири якунланганидан сўнг уч ой ичида Миллий туризм ягона платформаси орқали Туризм қўмитасига мурожаат қилиши керак.

Аризага тадбир дастури, харажатлар сметаси, электрон ҳисобварақ-фактуралар, онлайн касса чеклари, банк тўлов ҳужжатлари ҳамда хорижий иштирокчилар ҳақидаги маълумотлар илова қилиниши лозим.

Туризм қўмитаси тақдим этилган ҳужжатларни беш иш куни давомида кўриб чиқади ва белгиланган тартибда қарор қабул қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон терма жамоаси IPhO–2026да тарихий натижа қайд этди

Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияда бўлиб ўтган 56-халқаро физика олимпиадаси (IPhO–2026)да тарихда илк бор икки кумуш ва икки бронза медални...

Больше похожих статей