Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда мамлакат молия тизимини халқаро стандартларга мослаштиришга қаратилган муҳим ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Президент томонидан «Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Конституциявий қонун имзоланди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, мазкур ҳужжат сўнгги ўн йил давомида амалга оширилган тизимли иқтисодий ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлиб, жорий йилнинг энг муҳим иқтисодий воқеаларидан бири ҳисобланади.

Янги қонун мамлакатда халқаро талабларга жавоб берадиган молиявий инфратузилмани шакллантириш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро капитал бозорларидаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Тошкент халқаро молия маркази ҳудудида инвесторлар ва молиявий институтлар учун алоҳида ҳуқуқий режим жорий этилади. Шунингдек, марказ таркибида мустақил молиявий регулятор, Тошкент халқаро тижорат суди ва низоларни ҳал этишнинг замонавий механизмлари фаолият юритиши режалаштирилган. Бу халқаро инвесторлар учун ишончли ҳуқуқий кафолатлар ва барқарор бизнес муҳитини таъминлаши кутилмоқда.

Марказ банк ва инвестиция хизматлари, капитал бозори, суғурта, ислом молияси, финтех, рақамли активлар, активларни бошқариш, юридик ҳамда консалтинг хизматларини қамраб олган замонавий молиявий экотизим сифатида ривожлантирилади.

2030 йилга қадар мазкур ташаббус доирасида қўшимча 20–25 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилиш, иқтисодий ўсиш суръатларини ошириш, 15 минггача юқори малакали иш ўрни яратиш ва 10 минг нафар мутахассиснинг малакасини ошириш режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган 3 нафар фуқародан 1 нафарининг жасади топилди

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2026 йил 2 сентябрь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Бурчмулла” МФЙ ҳудудидаги “Чорвоқ сув омбори”...

Больше похожих статей