11 июль куни Ўзбекистон ҳудудида ҳаво иссиқ ва асосан қуруқ бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги секундига 7–12 метрни ташкил этади, айрим жойларда 13–18 метргача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Кундузи ҳаво ҳарорати 35–40 даража бўлади. Шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса ҳаво 43 даражагача исийди.
Тошкент шаҳрида ёғингарчиликсиз қуруқ об-ҳаво сақланади. Шамол тезлиги 5–10 м/с, ҳаво ҳарорати 38–40 даража бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-паводисалари юзага келиши эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Бу ҳудудларда шамол тезлиги 7–12 м/с, ҳаво ҳарорати 27–32 даражани ташкил этади.


